Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон учун хавф туғдирмаслигини билдирди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов «Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш» мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Афғонистон ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий билан учрашди.
Амир Хон Муттақий Афғонистон ҳудуди бундан буён Ўзбекистон ва минтақа бошқа давлатлари учун хавф туғдирмаслигини билдирди.
Афғонистон делегацияси раҳбари Ўзбекистон томонига Афғонистонга Термиз шаҳридаги кўп функцияли транспорт-логистика ҳаби, энергетика ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш орқали кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди.
Владимир Норов афғон томонини халқаро ҳамжамият асосий талабларини тез фурсатларда бажариш, кенг вакилликка асосланган ҳукумат тузиш, аёллар ва миллий озчиликлар ҳуқуқларига риоя этиш, қизларни тўлақонли мактаб таълими билан таъминлаш бўйича самарали чоралар кўришга чақирди.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024