“Ўзбекинвест” компанияси суғурта соҳаси ривожланишида фаол иштирок этиб, барқарор ривожланиш динамикасини намоён этди ва бизнес асосий кўрсаткичлари барқарор ўсишини таъминлади.
2022 йилнинг 1-ярим йиллиги якунларига кўра, “Ўзбекинвест” томонидан 240 миллиард сўм миқдорида ялпи суғурта мукофотлари йиғилиши таъминланиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан суғурта мукофоти ўсиши 168 фоизни ташкил этди.
Товар ва хизматларнинг миллий экспортчилари 1,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида суғурта ҳимояси тақдим этилди, бу эса мамлакатимизнинг хомашё бўлмаган экспортининг 29 фоизини ташкил этди.
2022 йилнинг 1-ярим йиллигида халқаро суғурта ва қайта суғурта бозорларида компаниянинг суғурта операцияларининг барқарор ва динамик ривожланиши давом этди ҳамда 149,6 миллиард сўм ёки 13,8 миллион АҚШ доллари эквивалентида қайта суғурта мукофотларининг ялпи тушуми таъминланди, бу эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,5 баробар кўпдир.
Шу билан бирга, компания суғурта портфелидаги суғурта хизматлари экспортининг улуши 62 фоизни ташкил этди.
Ушбу йўналишда компания етакчи халқаро трансмиллий суғурта ва қайта суғурта компаниялари ва суғурта брокерлари билан ҳамкорлик қилади: "Allianz SE" (Германия), "Zurich Insurance Group" (Швейцария)", “Tokio Marine & Nichido Fire Insurance Co" (Япония), "АХА" (Франция), “People Insurance Company of China” (Хитой), “Korean Reinsurance Company” (Корея), "Marsh" (АҚШ), "AON" va "UIB" (Буюк Британия) ва глобал суғурта бозорининг бошқа асосий ўйинчилари билан.
Шундай қилиб, сўнгги йилларда “Ўзбекинвест” халқаро суғурта бозорининг фаол, тан олинган ва нуфузли иштирокчисига айланди.
Компания томонидан корпоратив сегментда 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги якунига нисбатан 136 фоизга ўсиш билан 49,5 миллиард сўм миқдорида суғурта мукофотлари тушуми таъминланиб, юридик шахслар билан 32 мингдан ортиқ шартномалар тузилди.
Жисмоний шахсларни суғурталаш сегментида 26,7 миллиард сўмлик суғурта мукофотлари тушуми таъминланди, 359 мингдан ортиқ шартномалар тузилди.
Жорий йилнинг июн ойи натижаларига кўра, чакана савдо таркибида электрон полисларнинг (Е-полиcи) улуши 45% ни ташкил этди.
Бунда компаниянинг 14 та филиал ва 209 та суғурта бўлимидан иборат ривожланган ҳудудий тармоғи муҳим рол ўйнади.
Жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 33,9 млрд сўм суғурта товонлари тўланиши таъминланди, шу ўринда миллий экспортёрларга 2,5 млрд сўм суғурта товонлари тўланди.










