Тадбирда халқаро ташкилотлар, ўнлаб йирик давлатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, шунингдек Амирхон Муттақий бошчилигидаги «Толибон» делегацияси ҳам қатнашди. Kun.uz мухбирлари ушбу тадбирдан фоторепортаж тақдим қилмоқда.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Юқори даражада ташкиллаштирилган халқаро конференция «Congress Hall» халқаро бизнес марказида бўлиб ўтди.
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ўзбекистон томонидан конференцияга Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсат бўйича вакили Абдулазиз Комилов, Афғонистон бўйича вакил Исматулла Эргашев ва ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норовлар бош бўлди.

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев
Маркуз Потсел - БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили.
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Хусрав Нозири - Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби.
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Афғонистон ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақий бошчилигидаги делегация вакиллари барча конференция қатнашчиларининг эътиборида бўлди.

Толиблар делегацияси раҳбарлари Амир Хон Муттақий ва Анас Ҳаққоний