Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Дакка – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри ҳаво қатнови тикланиши мумкин
Дакка шаҳрида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаевнинг Бангладеш бош вазири Шайх Хасина Вазед билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзаро савдо ҳажмини кўпайтириш, саноат кооперациясини йўлга қўйиш ва муштарак манфаатлар доирасидаги истиқболли тармоқларда йирик юқори технологияли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича биргаликда бажариладиган ишлар муҳокама қилинди.
Транспорт ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш чора-тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди. Тошкент – Дакка – Тошкент йўналиши бўйича тўғридан тўғри ҳаво қатновини тиклаш истиқболлари қайд этилди. Томонлар фикрига кўра, бу ўзаро йўловчилар ташиш ҳажмини ошишига ҳамда маданий ва туристик алмашинув имкониятларининг кенгайишига олиб келади.
Шунингдек, жорий йилда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилгани 30 йиллигига бағишланган бир қатор маданий тадбирлар ўтказишга келишиб олинди.
Музокаралар якунида томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўйича яқин истиқболда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасини келишиб олди ҳамда белгиланган вазифаларни ҳал этишда фаол ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Мавзуга оид
20:15 / 17.04.2026
Ўзбекистонда қурилаётган пулли йўллар. Нарх нимага қараб белгиланади?
22:20 / 16.04.2026
Тошкент шаҳрининг 12 та тумани маълум бир саноат ёки хизмат кўрсатиш тармоғига ихтисослаштирилади
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
10:16 / 15.04.2026