Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Бош прокуратураси украиналик асирнинг қийноққа солингани бўйича ишни тергов қилмоқда
Телеграм-каналларда жойлаштирилган видеода россиялик ҳарбийлар Украина формасига ўхшаш кийимдаги одамни қийноққа солгани ва ўлдиргани кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси бўйича иш очилди.
Украина Бош прокуратураси 29 июль, жума куни рус аскарлари украиналик асирни қийноққа солаётгани акс этган видеони ўрганиш натижалари бўйича жиноий иш очди. Иш уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси бўйича очилган, деб хабар берди маҳкама.
Бир неча соат олдин Украина Олий Радасининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Дмитрий Лубинец видеони Женева конвенцияси бузилиши эҳтимоли бўйича ҳарбий жиноят нуқтайи назаридан текширишга чақирди. Лубинецнинг сўзларига кўра, БМТ, Қийноқлар олдини олиш бўйича Европа қўмитаси ва Халқаро Қизил Хоч қўмитасига ҳам хабарлар тайёрланмоқда.
Видеода камуфляж формасидаги икки эркак Украина формасига ўхшаган кийимдаги одамни ерда ушлаб тургани акс этган. Улардан бири украиналик асирни қийноққа солган, унга канцелярия пичоғини тиқиб олган.
Видео интернетда россияпараст ва украинапараст бир қанча телеграм-каналларда пайдо бўлди. У қаерда, қачон ва ким томонидан олингани ҳозирча номаълум. Кейинроқ, 29 июль куни видеонинг иккинчи қисми россияпараст телеграм-каналларда пайдо бўлди. Унда украиналик ҳарбийнинг бошига ўқ узилгани акс этган.
Украина ва Россия бир-бирини ҳарбий асирларни қийноққа солаётганликда айблаб келади. Human Rights Watch ташкилоти ўз ҳисоботларидан бирида қийноққа учраган Украина аскарларининг икки ўлимини қайд этган.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
20:04 / 08.06.2026