Жаҳон | 14:20 / 31.07.2022
33929
6 дақиқада ўқилади

Киевда «азовчилар»нинг яқинлари марши, Донецк областида ялпи эвакуация. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 157-куни ўтди. Сўнгги маълумотлар:

  • Россия Оленивкадаги колонияда ҳалок бўлган 50 дан ортиқ украин ҳарбий асирлари рўйхатини эълон қилди. Россия улар украинлар ракета зарбасидан қурбон бўлганини айтишмоқда; бу версияни кўплар шубҳа остига олган. 
  • Украина вице-премьери Ирина Верешчук ва президент Володимир Зеленский Донецк областида қолаётган украинларни мамлакат ғарбига эвакуация бўлишга чақирди. Верешчук Донбассда инфратузилмалар вайрон бўлгани, Зеленский қолганлар россиялик ҳарбийлар ҳаракатларидан азият чекиши мумкинлигини айтмоқда.
  • Россиянинг Буюк Британиядаги элчихонасининг твиттерида «Азов» полки жангчилари дорга осилган ҳолда ўлдирилишга муносиб экани ҳақида твит қолдирилди. Украина ТИВ россиялик дипломатларни ҳарбий жиноятлар иштирокчилари деб атади.
  • Украина қуролли кучлари Днепр дарёси устидан ўтган Антонов темирйўл кўпригини ишдан чиқарган, ундан олдинроқ автомобил кўпригига жиддий шикаст етиб, кўприк бўйлаб ҳаракат тўхтатилганди. Бу Херсонга олиб борувчи дарё устидан ўтган иккита ўтиш йўлидир, бу йўлларнинг тўсилиши ишғол этилган шаҳардаги россиялик ҳарбийларни асосий кучлардан узиб қўяди.

Қуйида сўнгги кунларда Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар:

Олинивка

Донецкдан 40 километр масофадаги Оленивка посёлкасида жойлашган қамоқхонадаги барак. Россия 29 июл тонгида колонияга ракета зарбаси берилганини маълум қилди. Бу жойда украин ҳарбий асирлари, жумладан «Азов» батальони жангчилари ҳам сақланган. 53 нафар украин аскари ҳалок бўлиб, 75 асир яраланган. Россия ва Украина колонияга зарбада бир бирини айбламоқда.
AP / Scanpix / LETA
Оленивкада ҳалок бўлган асирлар жасади. Колонияда сақланган «Азов» полки жангчилари Мариуполда май ойи ўрталарида, икки ойдан ошиқ вақт давомида «Азовстал» мудофаасини ушлаб туришганидан кейин асир тушишганди.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Politico нашри журналисти Кристофер Миллер Maxar сунъий йўлдоши орқали олинган тасвирларини эълон қилди, уларда Оленивкадаги колония 27 июл ва 30 июл кунлари қандай кўринишда бўлгани акс этган.
Бу тасвирлар украин ҳарбий асирлари сақланган барак ичкаридан туриб портлатилгани ҳақидаги фикрларни дастаклайди - портлашдан кейин унинг атрофидаги барча бинолар бутун қолган.

Киев

«Азов» полкининг асирликдаги жангчиларининг яқинлари Киевдаги маршда Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлат сифатида тан олишни талаб қилди. 29 июл куни Оленивкадаги колонияда рўй берган портлаш оқибатида 50 дан ортиқ асир ҳалок бўлиб, яна ўнлаб кишилар яраланган. Украина томонига кўра, асирлар бу баракка портлашдан бир неча кун олдин жойлаштирилганди.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ольга Малюченко — «Азов» полкининг асирликдаги жангчиларидан бирининг рафиқаси. 
David Goldman / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли

Россияликларнинг Оленивка яқинида учаётган Z белгиси акс этган Су-25 штурмовики
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар Краматорскни ўққа тутгач, харобалар остида омон қолганларни қидираётган қутқарувчилар. Донецк области маъмрияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, зарба аҳоли яшаш уйлари жойлашган кварталга келиб тушган. Иккита уй тўлиқ қулаб тушган, яна 21 уй шикастланган. Икки киши ҳалок бўлиб, беш киши яраланган.
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликлар зарбасига учраган Краматорскда вайрон бўлган уйида турган кекса ёшли аёл.
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Қутқарувчилар Краматорскдаги қулаб тушган бино харобалари остидан одамларни қидирмоқда
D​iego Herrera Carcedo / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Миколайив

Россияликлар 29 июл куни Миколайивни ўққа тутиши оқибатида шикастланган бекат. 30 июл куни шаҳар яна ўққа тутилди — зарба аҳоли яшаш уйлари жойлашган районлардан бирига келиб тушган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир киши ҳалок бўлиб, олти киши яраланган
Костянтин і Влада Ліберови
Донецк областидаги фронт чизиғи яқинлашиб келган Бахмут шаҳрида оиласини эвакуация қилаётган эркак. Украина ҳукумати Донецк областидаги ўз назоратида қолаётган ҳудудлар аҳолисини тўлиқ эвакуация қилишга чақирмоқда.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Ўт ўчирувчилар Донецк областидаги фронт чизиғида жойлашган Бахмут шаҳрида ёнғинга қарши курашмоқда.
Diego Herrera Carcedo / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Харкив области

Харкивда россияликлар зарбасидан кейин ёниб кетган ўқув муассасаси биносидаги қутқарувчи.
Sofia Bobok / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ўт ўчирувчилар отишмалардан кейин ёниб кетган Харкивдаги мактаб ҳудудида ишламоқда.
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA 
Сапёрлар ва қутқарувчилар Харкив областидаги дала майдонида танкка қарши минага тушиб портлаб кетган комбайн атрофида.
Фото: Украина ФВДХ
Харкивдаги фронтдаги қисмда украин ҳарбий шифокори ўрта ёшли аскарнинг қон босимини ўлчамоқда.
Wolfgang Schwan / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги фронт чизиғи яқинида турган украин аскари. Шаҳар атрофида жанглар 24 февралдан буён давом этмоқда. Баҳорда украин қўшини фронт чизиғини шаҳардан бир неча километрга узоқлаштиришганди, аммо кейин Россия армияси яна қарши ҳужумга ўтди.
Wolfgang Schwan / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив облстида жойлашган ҳарбий қисмдаги украин ҳарбийлари.
Wolfgang Schwan / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Харкив областидаги фронт чизиғи яқинида турган украин аскари.
Wolfgang Schwan / Anadolu​ Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид