13:46 / 01.08.2022
8538

НКМК 1,2 млрд долларлик халқаро кредитни жалб қилди 

Ўзбекистон тарихида биринчи марта «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ томонидан етакчи халқаро банклардан 5 йил муддатга гаровсиз узоқ муддатли синдикациялашган кредит жалб этилди. 

Фото: Навоий кон-металлургия комбинати

НКМК матбуот хизмати хабарига кўра, битим умумий қиймати 1,2 млрд АҚШ долларини ташкил этади. Маблағларни тақдим этишда PMorgan Chase, Citi, Societe Generale, Credit Suisse, ICBC Standard, Halyk Bank ва Deutsche Bank каби банклар иштирок этмоқда. 

Маблағлар компания умумий корпоратив мақсадлари ҳамда инвестиция дастурини молиялаштириш учун йўналтирилади.

2019 йилда бошланган НКМК трансформацияси компаниянинг Ўзбекистон олтин қазиб олиш саноатидаги мавқейини мустаҳкамлади. 

НКМК 2017-2026 йилларда умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш бўйича 27 та лойиҳани амалга оширишни режалаштирган бўлиб, уларни амалга ошириш завод ишлаб чиқариш қувватини 30 фоизга ошириш имконини беради.

Top