Ўзбекистон | 10:00 / 01.08.2022
2731
3 дақиқада ўқилади

“Ўзбекинвест” компаниясининг ҳудудий директорлари дунёдаги йирик етакчи суғурта компанияларида амалиёт ўташди

 2022 йил июль ойида “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг 14 нафар ҳудудий филиаллари раҳбарлари дунёнинг ўнта йирик қайта суғурталовчиларидан бири бўлган «Korean Reinsurance Company» (Korean Re) хамда «Hyundai Marine & Fire Insurance» (Жанубий Корея) компанияларига малака ошириш ва тажриба алмашиш курсларига юборилди.

Фото: Ўзбекинвест

Ҳудудий бўлимлар раҳбарларини ўқитиш Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги «Korean Re» ва «Hyundai Marine & Fire Insurance» ўқув марказларида амалга оширилди. Компания мутахассислари Жанубий Кореянинг суғурта ва қайта суғурта бозорининг ривожланиш ҳолати, мол-мулк суғуртаси, жавобгарлик суғуртаси, муҳандислик суғуртаси ва аҳолига тақдим қилинаётган суғурта турларини батафсил ўргандилар.

Тренинг якунлари бўйича “Korean Re” ва «Hyundai Marine & Fire Insurance» компанияларининг етакчи мутахассислари билан Ўзбекистонда суғурта бозорини ривожлантиришнинг энг долзарб масалалари, шунингдек, глобал ташқи омилларнинг суғурта соҳасининг ривожланишига таъсири бўйича тажриба ва фикр алмашилди.

Компания ҳудудий раҳбарларининг тажриба орттириш дастури мақсадли равишда дунёнинг иқтисодиёти ривожланган давлатлар ўнталигига кирувчи ва суғурта бозорининг хажми бўйича Осиё қитъаси давлатлари орасида етакчилардан бўлган, аҳолисининг 94 фоизи 2 ва ундан ортиқ суғурта полисига эга бўлган, мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 11,4 фоиз ҳажми билан суғурта мукофотлари хажми бўйича дунёда 7-ўринни эгаллайдиган Жанубий Кореяда ташкил этилди.

Барча даражадаги мутахассисларнинг профессионал кўникмаларини узлуксиз ошириб бориш “Ўзбекинвест” компанияси фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Шу мақсадда, тузилмалар ходимлари ва ўрта бўғин мутахассислари учун “Суғурта мактаби”, бошқарув ходимларининг малакасини ошириш бўйича “Суғурта академияси” ҳамда суғурта агентларини тайёрлаш бўйича онлайн платформа фаолият кўрсатмоқда.

Шу йилнинг май ойида 14 нафар туман бўлимлари энг самарали раҳбарлари Прагадаги Ғарбий Богемия университетида (Чехия) малака ошириш курсларини тамомладилар.

Туман бўлимлари раҳбарларининг навбатдаги гуруҳи жорий йилнинг сентябр ойида Прага шаҳрида амалиёт ўташ учун юборилишга тайёрланмоқда, вилоят филиаллар раҳбарлари эса келаси йил бошида амалиёт ўташ учун Нью-Йорк шаҳрига, дунёнинг ривожланган етакчи суғурта бозорини ўрганиш учун АҚШга юборилади.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ ахборот хизмати Ⓣ

Мавзуга оид