Ўзбекистон | 12:25 / 02.08.2022
45326
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган ОТМлар маълум қилинди

Фото: Kun.uz

Давлат тест маркази 2022-2023 ўқув йили учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунлари бўйича маълумот берди.

2022-2023 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган ва тест синовларида иштирок этиши белгиланган абитуриентлар сони 1 146 744 нафарни ташкил этди.

Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан): кундузги таълим шакли — 585 669 нафар; сиртқи таълим шакли — 528 839 нафар; кечки таълим шакли — 25 369 нафар; масофавий таълим шакли — 6 867 нафар.

Абитуриентлар томонидан энг кўп танланган олий таълим муассасалари (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

  • Ўзбекистон миллий университети — 41 577 нафар;
  • Тошкент давлат педагогика университети — 40 523 нафар;
  • Наманган давлат университети — 37 267 нафар;
  • Урганч давлат университети — 37 091 нафар;
  • Жиззах давлат педагогика институти — 35 706 нафар.

Энг кўп абитуриент рўйхатдан ўтган ҳудудлар (доимий яшаш ҳудуди бўйича):

  • Қашқадарё вилояти — 133 987 нафар;
  • Самарқанд вилояти — 125 717 нафар;
  • Тошкент вилояти — 107 923 нафар;
  • Фарғона вилояти — 104 201 нафар;
  • Сурхондарё вилояти — 101 417 нафар.

Мавзуга оид