Бу ҳақда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси йиғилишида маълум қилинди.
Таъкидланишича, аксарият коррупцияга оид жиноятлар Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда банк тизими ташкилотларига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида энг ёмон кўрсаткичлар қайд этилган.

Мажлисда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан тақдим этилган Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза муҳокама қилинган.










