Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистондаги жанговар ҳаракатларда қатнашганлар фарзанди квота асосида ОТМга кириши учун тавсияномалар берилади
Вазирлар Маҳкамасининг “1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаролар фарзандларининг квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаролар фарзандларини квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Белгиланишича:
тавсияномалар 1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқароларнинг фарзандларига берилади;
тавсияномалар бланкаларини тайёрлаш ва топшириш Мудофаа вазирлиги томонидан давлат бюджети параметрларида ҳар йили ушбу вазирлик учун назарда тутиладиган маблағлар ҳисобига Марказий банкнинг “Давлат белгиси” давлат унитар корхонасида амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган олий таълим муассасалари бакалавриатига талабаларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги таҳрирдаги банд билан тўлдирилади:
“1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаролар фарзандлари учун олий таълим муассасалари бакалавриати кундузги таълим шаклидаги таълим йўналишларига давлат гранти асосида белгиланган умумий қабул квоталари икки фоизи миқдорида давлат гранти асосидаги қўшимча қабул квоталари ажратилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча икки фоизли квота доирасида Мудофаа вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган 1978-1989 йилларда Афғонистон ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашган фуқаролар фарзандлари тўплаган балл бўйича рўйхатдан ўтишда биринчи сифатида танлаган олий таълим муассасалари кундузги таълим шакли бўйича бакалавриат таълим йўналишига талабаликка тавсия этилади.
Ажратилган давлат гранти асосидаги қўшимча (икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган абитуриентлар тўплаган балл билан ўзлари танлаган бакалавриат таълим йўналишларида умумий тартибда танловда иштирок этадилар”.
Мавзуга оид
09:06 / 03.06.2026
Ўзбекистон Афғонистонга қишлоқ хўжалиги уруғликларини беғараз етказиб берди
09:00 / 03.06.2026
“Толибон” ва Россия: ҳарбий яқинлашув нимани англатади?
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
21:38 / 27.05.2026