Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир йилда 18 нафар ҳайдовчи 100 тагача қоидабузарлик содир этган
Жорий йил 8 август куни Қонунчилик палатасидаги Экологик партияси фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Айрим қонун ҳужжатларига йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ҳужжат йўлларда инсон хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланган устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳа билан ҳайдовчиларни тайёрловчи таълим субъектлари ва имтиҳон марказларига бўлган талаб ҳамда мезонларни белгилаш, улар бу турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия ИИВ томонидан бериш тартибини жорий этиш назарда тутилмоқда.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, уларни имтиҳонлардан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш, мазкур соҳада янги тизимни жорий этиш мақсадида тегишли қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.
Қайд этилишича, ўтган йилда республика бўйича 95 минг нафар ҳайдовчи 5 тадан кўп, 9 минг нафари 20 тагача, 700 нафари 50 тагача, 18 нафари 100 тагача қоидабузарлик содир этган. 10 мингдан зиёд авария содир этилиб, уларда 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланган.
Муҳокамалар давомида фракция аъзолари қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлашди.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
15:05 / 19.05.2026
Пиёданинг йўлини тўсган ҳайдовчи гувоҳномасидан айрилди
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
17:35 / 15.05.2026