Қўмитанинг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби қуйидагича:

  • меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 31,6 фоиз;
  • меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 57,2 фоиз;
  • меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 11,2 фоиз.

Бундан олдин Тошкентда энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи туман маълум қилинганди.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси маълумотига кўра, пойтахтда доимий аҳоли сони 2022 йил 1 июл ҳолатига кўра 2 миллион 909 минг 500 кишини ташкил этмоқда. 

Шаҳар туманлари кесимида 2022 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли Олмазор туманида бўлиб, 390 минг кишини ташкил этди.