Кушербаев бу ҳақда UzReport телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди. Kun.uz қонунчининг интервюда билдирган фикрларидан тезисларни келтириб ўтади.

Нима ўзгаради?

— Конституциянинг 30-моддаси ўзгартиришга қанчалик муҳтож-муҳтожмаслиги ҳақида бир нарса дейишим қийин, чунки шахсан бу масалага тўқнаш келмаганман. Лекин ҳозир таклиф қилинаётган қўшимчалар ҳақиқатда одамлар учун жуда ҳам фойдали эканини айтишим мумкин.

Бу ўринда ҳозирги Конституциямизнинг шу моддаси қанчалик ишлаган, деган савол туғилади. Тўғри, амалдаги 30-модда ҳам фуқаролар ўзларининг ҳақ-ҳуқуқларига оид бўлган ахборотни мансабдор шахслардан, масъул идоралардан олиши мумкинлиги, ўзларининг ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларига дахлдор бўлган ҳужжатлар, материаллар билан танишишлари мумкинлиги белгиланган. Мансабдор шахсларга бундай маълумотларни тақдим этиш мажбурият сифатида юклатилган.

Амалда ушбу модданинг ишлаши қанчалик таъминланди? Конституцияда бундай норма белгиланганига қарамасдан, бир қатор идораларимиз, ҳукуматнинг айрим қарорларида фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларига дахлдор ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилмаслиги давлат сирлари, миллий хавфсизлик билан боғлиқлиги орқали талқин қилинган. Баъзида қайсидир амалдор хоҳламагани учун ҳам сўралган маълумотни тақдим этмасди.

Фуқаро кимга шикоят қилишни ҳам билмасди, шикоят қилиш мумкин бўлган жой Конституциявий суд бўладиган бўлса, у ерга фуқаролар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эмасди. Бундай ҳуқуқ ўзбекистонликларга яқинда берилди. Умид қиламизки, таклиф этилаётган ўзгаришлар кучга кирса, Конституциядаги нормаларга зид бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларига оид бўлган ахборотлар танишишини чекловчи чекловлар бекор бўлади.

Янгиланаётган Конституциянинг 30-моддасига киритилаётган қўшимчада шахснинг ўзига тааллуқли ҳужжатлар ва маълумотларга оид ҳуқуқлари аниқ ёзилмоқда. Унга кўра, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар ва мансабдор шахслар ҳар кимга ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатлари, шунингдек ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини таъминлаши шарт.

Бундан ташқари, ўзбекистонликларнинг давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, жамоат бирлашмаларида, ташкилотларда