Ўзбекистон | 12:19 / 09.08.2022
5231
2 дақиқада ўқилади

Тадбиркорларни текшириш рўйхатига қўшимча киритилди

Президентнинг “Ўзбекистон президентининг 2018 йил 27 июлдаги "Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонига қўшимча киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Ҳужжат "Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида"ги қонун ижросини таъминлашга қаратилган.

Президент фармони 2-иловасига қўшимчалар киритилди. У 172-позиция билан тўлдирилди. Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимида уларни рўйхатга олиш йўли билан ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлар рўйхатига яна биттаси қўшилди:

асосли маълумотлар бўлганда кўп квартирали уйлардаги жойлар ўзбошимчалик билан қайта қурилиши ва (ёки) қайта режалаштирилиши ҳолатларини текшириш ҳамда бошқариш органлари томонидан кўп квартирали уйларда юзага келган авария вазиятларини бартараф этиш бўйича чоралар кўрилгани устидан назорат қилиш.

Текширув Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали уй-жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси томонидан 1 кундан ошмаган ҳолда ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид