
Ўзбекистонлик шахматчиларнинг ҳиндларга қарши ўйини, жумладан, 17 ёшли Нодирбек Абдусатторов (2688) ҳамда 16 ёшли Гукеш Доммаражму (2684) ўртасидаги баҳс тафсилотлари билан бу ерда танишиш мумкин.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон-2 (мезбонлар мусобақада учта жамоа бўлиб қатнашди) баҳси дуранг натижа билан тугаган бўлса-да, бу Ўзбекистон учун бу ғалабага тенг дуранг бўлди. Боиси айнан Нодирбек терма жамоамиз баҳсни бой бераётган бир пайтда, боз устига ютқазиб турган партиясини ғалабага айлантира олди ва дунё шахмат ихлосмандларининг ёқимтойига айланди.
Kun.uz ижтимоий тармоқларда қолдирилган фикрларни жамлади.

“Бу буюк қарама-қаршиликнинг ибтидоси бўлиши мумкин”
“Гукеш учун афсусдаман, аммо Ўзбекистон жамоасини, айниқса, ҳамиша таъсирчан кўринадиган Нодирбек Абдусатторовни табриклайман”, деб ёзган гроссмейстер Бэт Ҳармон.
“Бу мислсиз жанг бўлди. Ҳар иккала гроссмейстер бир-бирига кучли зарбалар беришди. Келгусида уларнинг тўқнашувини кўриш энди янада қизиқроқ бўлади”, дея фикр билдирган Тануж Меҳта.
“Гукеш ва Абдусатторов баҳсида ҳиндистонликка мухлислик қилдим, аммо у ютиб турган жойида мағлубиятга учради. Абдусатторов ҳалол ўйнади ва қарийб тўлиқ бой берилган вазиятда ҳам тиришқоқлик кўрсатиб, охиригача курашиб ғолиб бўлди. Унинг ғалабаси жамоаси учун жуда муҳим дуранг натижани келтирди”, дейди Фродо Баггинс.
“Нодирбек ва Гукеш – Яратганнинг назари тушган шахматчилар. Уларнинг ўйинини кўриб, шахматнинг келажаги порлоқ эканига ишоняпман. Ушбу ёш, умидли спортчилар қачон суперюлдузларга айланишаркан, деган ўй менга тинчлик бермаяпти. Биз ишончли қўллардамиз, хонимлар ва жаноблар, биз ишончли қўллардамиз”,















