Фахрий донорларга мукофот пули оширилди
“Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қон билан ишлаш хизматини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгиланди. Аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш, қон донорларига сифатли хизмат кўрсатиш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш шулар жумласидан.
2024 йил 1 январгача қон билан ишлаш хизмати муассасаларида донорлар қонида гемотрансмиссив инфекциялар мавжудлигини икки босқичли текшириш амалиёти йўлга қўйилади.
2023 йил 1 январдан “Ўзбекистон фахрий донори” кўкрак нишони учун мукофот 1,5 млн.дан 4,5 млн сўмгача оширилади. Кўкрак нишони билан тақдирланганларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади: улар учун қулай бўлган вақтда йиллик асосий меҳнат таътилига чиқиш; шаҳар жамоат транспорти барча турларидан бепул фойдаланиш; давлат санаторий-курортларида даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш;
Доимий (йилига камида 3 марта қон топширувчи) донорлар ва улар яқин қариндошлари стационар даволаниш жараёнида, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бепул таъминланади. Донорларни бепул овқат билан таъминлаш бўйича харажатлар қиймати республика бўйича бир хил – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 3 фоизи миқдорида белгиланади.
Мавзуга оид
19:56 / 11.11.2024
Алексей Навалнийнинг беваси Магнитский номидаги мукофот лауреати бўлди
22:16 / 08.11.2024
Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тиббиёт ходимларини мукофотлади
14:09 / 02.11.2024
Хитойдаги шаҳарда келин 35 ёшдан кичик бўлса, никоҳдан ўтишда ҳукумат томонидан пул тўланади
18:55 / 24.08.2024