Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, давлат раҳбари металлургия тармоғи ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради.
Бундан ташқари, президентнинг соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган.
Шунингдек, давлат раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.












