Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар учун Кореяга боришда виза режими бекор бўлиши ҳақидаги хабарлар рад этилди
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган, ўзбекистонликлар учун Кореяга боришда виза режими бекор бўлиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Таъкидланишича, айрим Telegram каналларда шу мазмундаги хабарлар пайдо бўлмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги блогер ва интернет фаолларидан бундай асоссиз хабарларни тарқатмасликни сўраб, вазирлик логотиплари туширилган расмлардан фойдаланмасликни маслаҳат берди.
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 июль ҳолатига 2,1 миллион Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга сафар қилганини билдирганди. Шулардан 6 минг нафари Жанубий Кореяга саёҳат қилган.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026