Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қудбиев чемпионлардан бири, халқаро гроссмейстер Нодир Ёқуббоевнинг отаси, Ҳазорасп тумани давлат солиқ инспекцияси ходими Мурод Искандаровга навбатдаги унвонни топширди.

Давлат солиқ қўмитаси раиси ғалаба билан Нодир ҳамда унинг ота-онасини табриклаб, барча солиқчилар Мурод Искандаровдан ўрнак олиши лозимлигини таъкидлади. 

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Мурод Искандаровнинг унвони бир поғона кўтарилди.