Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада қассоб ака-укани пичоқлади
Фарғонада фуқаро ўзаро жанжал ортидан икки кишини пичоқлаб қўйди. Улардан бири шифохонада вафот этган.
Фарғона вилояти ИИБ Боғдод туманида икки кишининг пичоқлангани айтилган хабарларга расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 17 август куни фуқаро Х.А.ўзига тегишли Бағдод тумани “Мирзабод” МФЙ ҳудудида жойлашган гўшт дўкони олдида фуқаролар А.Т. ва Ш.Т. билан ўзаро гап талашиб, жанжаллашиб кетган.
Жанжал давомида Х.А. фуқаролар А.Т. ва Ш.Т.ларга гўшт дўконидан олган пичоқ билан тан жароҳати етказган. Туман тиббиёт бўлимининг дастлабки маълумотига кўра, Ш.Т.га етказилган оғир тан жароҳати оқибатида у тиббиёт бўлимида вафот этган. Фуқаро А.Т. эса енгил тан жароҳати олиб, шифохонада даволанмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумондор шахс ушланган.