Ўзбекистонда аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш қонун билан белгиланди
“Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди.
Фавқулодда вазиятлар рўй бериш манбаига қараб қуйидагиларга бўлинади: табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар; техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади. Фуқароларга фавқулодда вазиятлар зоналарида ишлаганлиги учун бепул тиббий хизмат, компенсациялар ва бошқа имтиёзлар берилади.
Прогноз қилинган ёки рўй берган фавқулодда вазият кўлами ва ҳолатига қараб муайян ҳудудда фавқулодда вазиятлар давлат тизими қуйидаги режимлари ўрнатилади: кундалик режим – муайян ҳудудда, объектда фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлмаганда; юқори тайёргарлик режими – фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи мавжуд бўлганда; фавқулодда вазият режими – фавқулодда вазиятлар рўй берганда ва фавқулодда вазиятлар даврида.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга оид ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки била туриб ёлғон ахборот тақдим этиш тақиқланади. Давлат томонидан фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ҳолати, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар, прогноз қилинаётган ёки рўй берган фавқулодда вазиятлар, улардан муҳофазаланиш усуллари тўғрисида ОАВ орқали аҳоли ўз вақтида ва ишончли хабардор қилиниши шарт.
Фавқулодда вазиятларни эълон қилиш: маҳаллий миқёсдаги фавқулодда вазиятларда – ҳокимлар тегишли қарорлари; республика миқёсидаги ва трансчегаравий фавқулодда вазиятларда – ҳукумат қарори билан амалга оширилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Маълумот учун, мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш алоҳида қонун билан тартибга солинган.
Мавзуга оид
09:21 / 03.09.2024
Ўзбекистонда ёлғиз кексалар сони маълум қилинди
13:30 / 03.06.2024
Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя олувчи оилалар сони маълум қилинди
12:36 / 27.05.2024
Жаҳон банки Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий ҳимояси учун 100 млн доллар ажратди
09:03 / 24.05.2024