Ўзбекистон | 10:52 / 18.08.2022
8086
2 дақиқада ўқилади

Судланганлик ҳолати қачон тугалланиши маълум қилинди

Шахснинг судланганлик ҳолати бир қатор пайтларда тугалланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Қайд этилишича, улар қуйидагилар:

  • шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб; 
  • мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; 
  • жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач; 
  • озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач; 
  • 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач; 
  • 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач; 
  • 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач. 

Меҳнат кодексига кўра, муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик (бундан қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар мустасно), ёхуд шахсларни улар яқин қариндошлари судлангани муносабати билан ишга қабул қилмаслик мумкин эмас.

Мавзуга оид