Янги iPhone 14 тақдимотига оз қолди
Аpple компанияси 7 сентябрда iPhone 14 смартфонининг янги моделлари тақдимотини ўтказади. Сотувлар бошланиши эса 16 сентябрга белгиланган. Бу ҳақда ўз манбаларга таяниб Bloomberg нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, тақдимот куни Mac янги компютерлари , iPad планшетлари ҳамда Apple Watch ақлли соатларининг учта янги модели ҳам намойиш этилиши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, iPhone 14 моделларининг нархлари қуйидагича бўлиши мумкин:
- iPhone 14 – 799 доллар;
- iPhone 14 Plus – 899 доллар;
- iPhone 14 Pro –1099 доллар;
- iPhone 14 Pro Max –1199 доллар.

Аpple тақдимот кунини ва янги смартфонларнинг нархларини расман тасдиқламаган.
Учувчисиз вертолёт
Россиянинг “Ростех” ҳолдинги БАС-200 деб номланувчи учувчисиз вертолёт синовлари якунланганини эълон қилди.

Бу қурилманинг максимал парвоз баландлиги 3500 метр, учиш давомийлиги эса 4 соатни ташкил қилади; соатига 160 километр тезликда ҳаракатланади ва 50 килограммгача юк кўтариши мумкин.
БАС-200 геологик қидирув, ўрмонларни муҳофаза қилиш, қишлоқ хўжалиги, қидирув-қутқарув фаолияти каби тармоқларда қўлланиши кўзда тутилган.
Дунёдаги биринчи осма темирйўл




















