ДХХ ташаббуси билан 2021 йилда илк бор республиканинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида уюшмаган, ишсиз ҳамда кам таъминланган ёшлар ўртасида спортнинг мини-футбол тури бўйича ДХХ Раиси кубоги мусобақалари ташкил этилганди. Унда 7779 та жамоа кубок учун курашганди. 2022 йилда эса турнирга катта футбол ҳам қўшилди ва иштирокчи жамоалар сони 18629тага етди (мини-футбол – 9348та ва футбол 9281та). Жами 241976 нафар ёшлар қамраб олинди.

Мусобақанинг туман ва вилоят босқичлари якунланиб, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятнинг ғолиб жамоалари финал босқичига йўл олган. 21 август куни «Бунёдкор» стадионида турнирнинг ҳал қилувчи босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Tribuna.uz
Фото: Tribuna.uz

Футбол бўйича финал босқичи қуръаси

А гуруҳи

  • Пахта (Тошкент шаҳри)
  • Юксалиш (Фарғона)
  • Дўстлик (Тошкент вилояти)
  • Шодхуррам (Хоразм)

В гуруҳи

  • Кесканёр (Наманган)
  • Турон (Жиззах)
  • Тасмачи (Навоий)

С гуруҳи

  • Бештерак (Қашқадарё)
  • Полосон (Андижон)
  • Элабад (Қорақалпоғистон)

D гуруҳи

  • Боғистон (Сирдарё)
  • Чангал 1 (Самарқанд)
  • Анорзор (Сурхондарё)
  • Нуробод (Бухоро)