“Ўзбекнефтгаз”: Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ташкил этилганига 25 йил тўлди
Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида замонавий нефтни қайта ишлаш заводини барпо этилиши республикамизда тарихий воқеа бўлди.
Ҳукуматнинг 1993 йил 3 августдаги 389-сонли қарори билан заводни қуриш ишлари бошланди ва қисқа муддатда 1997 йил 22 августида ишга туширишга муваффақ бўлинди. Қурилишни лойиҳалаштириш ва технологик жараёнларни танлашда жаҳоннинг етакчи нефть ва газ компаниялари билан ҳамкорликда ўша даврнинг илғор ечимларидан фойдаланилди.
Ўтган 25 йил давр ичида завод республика истеъмолчиларини республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаб келмоқда.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводининг 25 йиллиги муносабати билан Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази биносида тантанали тадбир ташкил этилди. Тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг байрам табриги билан очиб берилди.
Тантанали тадбирга ташриф буюрган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ўтган давр ичида завод республика иқтисодиёти тармоқлари ва аҳолиси учун ўта зарур бўлган нефть маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш устида тинимсиз ишлар олиб бораётган “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва завод раҳбарияти, ишчи-ходимларига ўз миннатдорчилигини билдириб, самимий тилакларини изҳор этди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизматиⓉ
Мавзуга оид
18:04 / 14.09.2024
Йирик энергетика корхоналарининг солиқ тўловлари кескин қисқаришда давом этмоқда
21:27 / 05.09.2024
GTL заводининг давлатга солиқ тушуми 2 баробарга камайгани маълум бўлди
20:27 / 29.08.2024
Йирик энергетика корхоналари солиқ тўлашни кескин камайтирди
13:59 / 29.08.2024