Ўзбекистон | 07:30 / 23.08.2022
11893
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлади

Пойтахтдаги 21-сонли меҳрибонлик уйининг эшиклари ёпилди. Бу ҳақда Mehribonlik.uz хабар берди.

Фото: Mehribonlik.uz

Тошкентдаги мазкур меҳрибонлик уйида 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 122 нафар бола тарбияланди. Бугунги кунда 67 нафар тарбияланувчи оилавий шароитда вояга етаётган бўлса, уларнинг 12 нафари бугун пойтахтда барпо этилган 5 та оилавий болалар уйида улғаймоқда. 6 нафар бола ота-онаси ёки яқин қариндошларига қайтарилган. 

Қайд этилишича, бу болалар ота-онасидан бирини йўқотган ёки бутунлай ота-онасидан айрилган болалардир, бироқ Миллий гвардия ва ҳамкор вазирликлар саъй-ҳаракатлари билан уларнинг қариндошлари топилиб, оиласи бағрига қайтарилди. 50 дан ортиқ ўғил-қизлар васийликка олинган. Болалар 18 ёшга тўлиб, вояга етгач муассасани тарк этган. 

Натижада, 21-сонли меҳрибонлик уйида атиги 27 нафар тарбияланувчи қолди. Шу боис, барча болалар пойтахтда жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйига ўтказилди. 21-сонли меҳрибонлик уйи ўз фаолиятини якунлади.

Бундан олдин 21-меҳрибонлик уйида болалар норозилик намойиши уюштирганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид