Дастлаб, Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи, 1985 ва 1992 йилда туғилган ака-ука “Ласетти” автомашинасида ўзбек-қирғиз давлат чегараси томон ҳаракатланиб кетаётган вақтида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг орқа ўриндиғи пастки қисмида бир дона полиэтилен пакетда 205 600 АҚШ доллари, синтетик қопда эса 836 300 АҚШ доллари, шунингдек, бошқа бир синтетик қопда 800 000 АҚШ доллари, жами 1 841 900 АҚШ доллари борлиги аниқланиб процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Мазкур чет эл валюта қимматликларини етказиб бераётган шахсларни аниқлаш мақсадида тезкор тадбир давом эттирилиб, Косонсой туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи, 1989 йилда туғилган шахс қўлга олинди. Унинг “Малибу” автомашинаси кўздан кечирилганда салон қисмида 167 100 АҚШ доллари борлиги аниқланди.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 2 млн 9 минг АҚШ долларининг ноқонуний равишда мамлакатдан олиб чиқиб кетилишига чек қўйилди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

















