Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда криптовалюталар тақиқланди
Ушбу тақиқни бузгани учун 13 киши қўлга олинган.
Фото: AP
"Толибон" ҳаракати Афғонистонда криптовалютаси муомаласи ва савдосини тақиқлади. Бу ҳақда ўз манбасига таяниб Блумберг агентлиги хабар берди.
Агентликнинг қайд этишича, Афғонистон марказий банки айрим афғонлар маблағ сақлаш ҳамда бошқа мамлакатларга пул ўтказишда криптовалютадан фойдалана бошлаганидан сўнг криптовалюталарни тақиқлади.
"Марказий банк барча валюта айирбошловчилар, шахслар ва бизнесменларга биткойн деб аталувчи рақамли товламачилик валюталари билан савдо қилишни тўхтатишни буюрди", -деди Ҳирот полицияси жиноят-тергов бўлими бошлиғи Сайид Саодат.
Саодатнинг сўзларига кўра, ушбу тақиқни бузгани учун 13 киши қўлга олинган, аммо уларнинг аксарияти гаров эвазига қўйиб юборилган.
Ҳиротда криптовалюта билан алоқадор 20дан ортиқ ташкилот ёпилган.
Мавзуга оид
22:40 / 08.04.2026
Эрон Ҳўрмуз бўғозидан ўтиш учун криптовалютада тўлов талаб қилди
08:34 / 07.04.2026
Кобулда Марказий Осиё ва Афғонистон илк мулоқоти ўтказилди
00:22 / 06.04.2026
Покистон қуролли кучлари чегара постини эгаллашга уринган афғон аскарларини йўқ қилди
21:22 / 03.04.2026