Қозоғистон ҳарбий маҳсулотлар экспортини 2023 йил сентябрга қадар тўхтатди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати Telegram-каналида хабар қилинди.

Хабарда айтилишича, Қозоғистон бош вазири Алихан Смаилов раислигида мудофаа саноати масалалари бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Комиссия қатнашчилари 2023 йилнинг августи охирига қадар қурол-яроғ, ҳарбий техника ва маҳсулотларини экспорт қилишни тўхтатиб туриш таклифини муҳокама қилди. Таклиф саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги томонидан киритилганди.

«Ушбу таклиф комиссия аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди»,— дейилади Қозоғистон ҳукумати хабарида.