08:15 / 29.08.2022
67741

«Контракт» учун тўлов-шартномаларни электрон шаклда олиш йўлга қўйилди

Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йили биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликсиз онлайн олиши мумкин.

Олий таълим вазирлиги хабарига кўра, бунинг учун вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани юклаб олиш талаб этилади.

Белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза бериш ва шартномани онлайн расмийлаштиришга янги ўқув йили биринчи кунидан бошлаб имконият берилади.

Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади.

2022 йил 5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга ошириши мумкин.

Top