Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси акс этган видеотасвир тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот тақдим этди.
Жорий йил 27 август куни тахминан соат 00:30 ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган Д.М. “Лада” русумли автомашинани бошқариб кетаётиб, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган Р.Г. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автомашина билан тўқнашув содир этган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Кобальт" автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага олиб борилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.












