Ўзбекистон | 08:32 / 30.08.2022
6461
1 дақиқада ўқилади

Уйга рўйхатга туриб олган номаълум шахсларни аниқлаш тартиби маълум қилинди

Агар уйга номаълум шахслар рўйхатга туриб олган бўлса, нима қилиш кераклиги тушунтирилди.

Ягона портал хабарига кўра, уйда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга бориш шарт эмас.

Бунинг учун: my.gov.uz сайтига кириш, «Шахсий кабинет»га ўтиш, «Фуқаролик» бўлимини танлаш ва «Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш» тугмасини босиш керак.

Агар хонадонда нотаниш шахслар рўйхатга олингани аниқланса, шу манзилнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юбориш мумкин.

Мавзуга оид