Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда совиткичли сиғимлар уюшмаси ташкил этилади
Президентнинг “Қорақалпоғистон совиткичли сиғимлар уюшмаси”ни ташкил этган ҳолда интервенция тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва Молия вазирлигининг “Қорақалпоғистон совиткичли сиғимлар уюшмаси”ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
“Nukus Dilisha” МЧЖ, “Qiyat” МЧЖ, “Klaster Bexruz Jahangir” МЧЖ корхоналари, Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда совиткичли омборларга эга ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси билан шуғулланадиган хўжалик юритувчи субъектлар уюшма муассислари ҳисобланади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар уюшмага ихтиёрий тарзда шартнома асосида аъзо бўлиши ва таркибидан чиқиши мумкин. Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Қуйидагилар уюшма асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
- Қорақалпоғистон маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда қиш-баҳор ойларидаги аҳоли истеъмол эҳтиёжларидан келиб чиқиб, асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини шакллантириш ва зарур ҳолларда бозорларда реализация қилиш;
- Қорақалпоғистон ички истеъмол бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ички истеъмол бозорига маҳсулотлар интервенциясини амалга ошириш;
- Қорақалпоғистон совиткичли сиғимларига эга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва қонунчиликда белгиланган бошқа вазифаларни амалга ошириш;
- Қорақалпоғистон асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини омборхоналарда сақлаш замонавий усулларини жорий этиш бўйича тадбиркорлар малакасини ошириш;
- Қорақалпоғистонда захирага олинган маҳсулотлар сақлаш, транспортда ташиш ва сотишда табиий йўқотиш белгиланган нормаларига мувофиқ ишларни ташкил этиш;
- Қорақалпоғистон асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси учун кооперация асосида уруғлик ва кўчат билан таъминлаш;
- Қорақалпоғистон аҳолиси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини доимий чуқур таҳлил қилиб бориш ҳамда зарур ҳолларда тезкор комплекс чоралар кўриш учун аниқ ҳисоб-китобларга асосланган таклифларни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгашига киритиб бориш;
- Қорақалпоғистонда аҳоли истеъмол ва захирасидан ошган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисоб-китобларга мувофиқ экспорт қилишга кўмаклашиш;
- Қорақалпоғистон маҳаллий ҳокимият ва тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда ҳудудлардаги мавжуд сақлаш сиғимлари ва деҳқон бозорлари омборлари рўйхатини шакллантириш ва дислокациясини тузиш.
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши уюшма ва унга аъзо субъектларга захира қилинган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол бозорига интервенция қилиш учун ҳар бир туман озиқ-овқат бозорларида бепул “бозор расталари” ажратилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
18:00 / 26.08.2025
Мўйноқда отилиб чиққан катта босимдаги газ жиловланди
18:23 / 22.08.2025
Нукус шаҳрида чанг бўрони кузатилмоқда
11:19 / 19.08.2025
Қорақалпоғистонда майнинг учун махсус зона ташкил этилиши мумкин
07:42 / 16.08.2025