Ўзбекистон | 12:09 / 02.09.2022
13550
2 дақиқада ўқилади

Жамшид Хўжаев Москвага борди

Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Фото: Kun.uz

Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Россия учун томонларни қизиқтирган савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

«Марказий Осиё минтақасида сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат соҳасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш ва халқаро транспорт-логистика коммуникацияларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги шериклик стратегик хусусиятга эга экани, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг барча йўналишлари изчил ривожланиб бораётганини таъкидлади», — дейилади хабарда.

Учрашувда Алексей Оверчук икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг ижобий динамикасини қайд этди. 2022 йилнинг биринчи ярмида мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 39 фоизга ошди. Экспорт 41 фоизга, импорт 35 фоизга ортди. Сармоявий ҳамкорлик, жумладан, Ўзбекистон саноат ва энергетика соҳаларида амалга оширилган лойиҳалар юқори суръатларда ривожланаётгани қайд этилди.

Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистонда солиқ маъмуриятчилиги ва кадастр баҳолаш тизимларини такомиллаштиришда техник кўмак кўрсатиш лойиҳалари ҳамда ўзаро савдони амалга оширишда божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш натижаларини муҳокама қилди.

Мавзуга оид