Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўрмон хўжалиги қўмитаси тизимидаги ходимлар учун арзон уй-жойлар қурилади
“Ўрмон хўжалиги тизимида меҳнат қилаётган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига мувофиқ Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудидан 2 гектар ер участкаси ўрмон хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган ходимлар, ёш малакали кадрларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида кўп қаватли арзон уй-жойлар қуришга ажратилган.
Президент фармонига мувофиқ қишлоқ жойларда:
- кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари электрон онлайн аукцион савдолари якунларига кўра аниқланади;
- кўп квартирали уй-жой қурилиши электрон онлайн-аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъекти томонидан ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
- тортиб келинадиган ва майдон ички сув таъминоти ва канализация тармоқлари ҳамда автомобил йўлларини қуриш вилоят ҳокимликлари томонидан марказлаштирилган манбалар ва маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
- президент фармонига мувофиқ кўп квартирали уй-жойлар қурилишида “СС” ва ундан юқори рейтинг баҳосига эга бўлган қурилиш ташкилотлари қатнашиш ҳуқуқига эга экани белгиланган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлигининг:
- Дархон илмий-тажриба станцияси ҳудудидан 2 гектар ер участкасида кўп қаватли арзон уй-жойлар қуриш бўйича буюртмачи этиб – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини белгилаш;
- кўп квартирали уй-жойлар қурилишини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн аукцион савдолари якунларига кўра аниқлаш;
- пудратчи томонидан лойиҳа ишларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга ошириш;
- кўп квартирали уй-жой қурилиши пудрат ўз маблағлари, тижорат банкларидан олинган кредитлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширган ҳолда архитектура ва шаҳарсозлик нормаларига тўлиқ жавоб берадиган, замонавий турар жой мажмуасини 2023 йил охирига қадар қуриб битказиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Мавзуга оид
14:49 / 02.04.2026
Гулистонда кўп қаватли уй қулаш хавфи сабаб унда яшовчилар эвакуация қилинди
15:20 / 06.01.2026
Ажримдан кейин эркак аёлни уй билан таъминлаши шартми? Қонун таҳлили
14:27 / 15.12.2025
Ўзбекистонда шаҳар аҳолисининг асосий қисми алоҳида уйларда яшайди
07:47 / 03.12.2025