8 сентябр куни Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида оламдан ўтди. У энг узоқ вақт ҳукмронлик қилган монарх бўлди: 2022 ёзида мамлакатда унинг тахтга чиққанининг 70 йиллиги кенг нишонланганди. Унинг даврида 15 бош вазир ўзгарди, охиргиси - Лиз Трассни у ўлимидан икки кун олдин тайинлаганди. Елизавета II’нинг турмуш ўртоғи, у билан 74 йил бирга ҳаёт кечирган шаҳзода Филипп ўтган йил баҳорида 99 ёшида вафот этганди.
Қуйида Елизавета II ҳаётининг турли даврлари акс этган фотожамланма тақдим этилади.




ullstein bild / Getty Images



























































