Ўзбекистон | 07:31 / 09.09.2022
8862
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 4 та кўча ёпилади

9-11 сентябр кунлари пойтахтда Tashkent Music Fest 2022 мусиқа фестивали ўтказилади. 

Шу муносабат билан 9 сентябрь соат 00:00 дан 12 сентябрь соат 18:00 гача бир неча кўчалар ёпилади.

Улар қуйидагилар:

  • Буюк Турон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
  • Истиқлол кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасигача;
  • Зарафшон кўчаси Алишер Навоий шоҳкўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
  • Жаваҳарлал Неру кўчаси Зарафшон кўчаси билан кесишмасидан Мустақиллик шоҳкўчасигача. 

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид