Нуримбетовнинг айтишича, Беларус июнь ойида ШҲТга тўлиқ аъзо бўлиб кириш масаласида расман мурожаат қилган. Бироқ жараён якуний тўхтамга келинмаган.

"Ҳозирда ушбу масала 8 та аъзо давлат томонидан ўрганилмоқда, бироқ якуний тўхтамга келинмади. Мавзу ШҲТ давлатлари миллий координаторларининг 10-14 сентябр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган йиғилиши кун тартибидан жой олган. 

Беларусни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш учун консенсус бўлишига яхши имкониятлар мавжуд, дейиш мумкин. Бу эса Самарқанд саммитида ушбу давлатни ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида қабул қилиш процедурасини бошлаш тўғрисидаги давлат раҳбарлари қарорини қабул қилиниши мумкин, дегани. Бироқ, қарор ушбу мамлакатнинг дарҳол ШҲТга аъзо бўлишини англатмайди.

Тажриба шуни кўрсатадики, бундай жараён, одатда, ўртача икки йил давом этади. Чунки номзод давлат қатор мажбуриятларни бажариши лозим ва бу муайян вақтни талаб этади", - дея таъкидлади миллий координатор.