Ўзбекистон | 09:35 / 12.09.2022
1569
2 дақиқада ўқилади

«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш киритилади

“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди. 

Ҳужжатга кўра, бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар иш берувчи томонидан маҳаллий меҳнат органига ҳар бир ҳисобот ойи охиридаги ҳолатга кўра “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали электрон тарзда тақдим этилади. Бўш иш ўринлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар бўш иш ўринлари миллий базасига киритилади.

Субсидиялар: иш берувчиларга маҳаллий меҳнат органлари йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки улар малакасини оширишга доир харажатлар ўрнини қоплаш учун; ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олган иш берувчиларни рағбатлантириш учун; касаначиликни ташкил этган иш берувчиларни рағбатлантириш учун ажратилади.

Биринчи марта иш қидираётган, касбга эга бўлмаган шахслар учун дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган иш, бундай ишни топиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда эса, улар ёши ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳақ тўланадиган бошқа иш, жумладан вақтинчалик хусусиятга эга бўлган иш ушбу шахслар учун мақбул келадиган иш деб ҳисобланади.

Бундан ташқари, агар шахс малака, билим ва кўникмаларни баҳолашдан ўтказиш якунларига кўра 70 ва ундан юқори балл олса, унга уч кунлик муддатда малака паспорти, агар 70 дан паст балл олса, малака, билим ва кўникмалар баҳолашдан ўтказилгани тўғрисида хулоса берилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид