Ўзбекистон | 07:17 / 13.09.2022
5555
1 дақиқада ўқилади

Давлат чегарасини қўриқлаш ҳуқуқий асослари мустаҳкамланади

Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракцияси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Фото: ЎзА

Йиғилишда “Давлат чегараси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди. 10 та боб ва 72 та моддадан иборат қонун лойиҳасида давлат чегарасини ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда, давлат чегарасини қўриқлаш ва ҳимоя қилишда қурол-яроғ, ҳарбий техника, махсус воситалар, жисмоний куч ва хизмат ҳайвонларини қўллаш тартиби ўз аксини топган. Давлат чегараси режими, давлат чегараси режимини бузиш тушунчалари, унинг таснифланиши ва турлари белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши Ўзбекистон давлат чегарасини ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилишга, Ўзбекистон вазирлик ва идоралар давлат чегарасидаги ваколатларини тизимли равишда белгилаб берилишига хизмат қилади.

Кўриб чиқилган масала муҳокама қилиниб, якунда фракция тегишли қарори қабул қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид