Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент аэропортида реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ очилди
Тошкент халқаро аэропортида реконструкциядан сўнг учта автотураргоҳ очилди, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports.
Учиб кетиш зали олдидаги автотураргоҳ сиғими 214 тадан 333 тага кенгайтирилди. Соябонлар ва савдо шохобчалари олиб ташланиши, автобуслар ва таксилар учун юриш линияси қайта конфигурацияси ҳисобига ҳудуд кенгайтирилди. Йўловчиларни кузатувчи ва кутиб олувчилар учун терминал ўзида шароитлар яратилмоқда. Тез орада учиш зали учинчи қаватида умумий овқатланиш ва чакана савдо шохобчалари ишга тушади.
Учиб келиш зали олдида 175 ўринли янги автотураргоҳ қурилди ва мавжуд 122 ўринли автотураргоҳ реконструкция қилинди. Аэропорт олди ҳудуди янги лойиҳасига асосан автотураргоҳлардаги жойлар сони 187 фоизга — 336 тадан 630 тагача кўпайтирилди. Кетиш ва келиш заллари орасидаги ёпиқ автотураргоҳ меҳмонхонага ва меҳмонхонадан ташишни амалга оширувчи туристик автобуслар ва микроавтобуслар учун ажратилади.
Бошқарув компанияси томонидан тўхташ жойи локацияси ва тўхтаб туриш давомийлигини (соат, кун) ҳисобга олган ҳолда тарифлар ўрнатилди. Энг яқин учта автотураргоҳда бир соат (учиб келиш, учиб кетиш, ИБК «Тошкент-Аэро») туриш 10 000 сўм бўлади. Олисдаги учта автотураргоҳ учун («Учиш комплекси», «Рухсатномалар бериш бюроси» ва «Яшил зона») — 5 000 сўм.
Барча автотураргоҳларда дастлабки 10 дақиқа бепул бўлади. Эстакада ёпиқ бўлса, таксилар, шахсий автомобиллар ёки туристик автобуслар учиб кетиш залидаги тўхташ жойига мутлақо бепул кириб, йўловчини қолдириши мумкин. Кунлик тўлов энг яқин автотураргоҳларда 100 000 сўм, олисдаги автотураргоҳларда 50 000 сўм этиб белгиланди.