Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Ўзбекистондан қуруқ мевалар ва заъфаронни импорт қилмоқчи
Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консулхонаси томонидан республикада ишлаб чиқарилган ва етиштирилган маҳсулотлар экспорти ҳажмини ошириш мақсадида Жиддадаги Vision Development компанияси бош директори Мужаҳид Хон Аброр Хон билан учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Фото: Dunyo
Vision Development компанияси бош директори Мужаҳид Хон қуруқ мевалар ва заъфаронни Ўзбекистондан Саудия Арабистонига олиб келишга қизиқиш билдирди. У Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорлик ўрнатиш асносида ўзбек маҳсулотлари подшоҳликка импортини йўлга қўйишга тайёр эканини маълум қилди.
Мужаҳид Хон “BMB Trade Group” компанияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиб, мазкур компания Саудия Арабистонида дилерлик хизматини кўрсатишга ҳам тайёрлигини айтди.
Vision Development компанияси бош директори 14 сентябр куни Жиддада бўлиб ўтадиган Ўзбекистон - Саудия бизнесменлари учрашувига таклиф этилди.
Мавзуга оид
20:58 / 10.01.2026
Ўзбекистон U23 жамоаси Осиё Кубогидаги иккинчи баҳсда дуранг ўйнади
21:44 / 07.01.2026
Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
17:56 / 06.01.2026
Ҳусийлар, Саудия ва БАА учбурчаги: Яманда нималар бўляпти?
18:01 / 30.12.2025