08:56 / 15.09.2022
3401

Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони кўплиги айтилди

2022 йил 1 сентябрь ҳолатига республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича Россия етакчилик қилмоқда – 529 та.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Туркия – 225 та;
  • Хитой – 163 та;
  • Қозоғистон – 135 та;
  • Корея – 59 та;
  • Тожикистон – 51 та;
  • Қирғизистон – 38 та;
  • АҚШ – 25 та;
  • Германия – 25 та;
  • Озарбойжон – 21 та;
  • Туркманистон – 17 та;
  • бошқалар – 429 та.
Top