Низомга кўра, жамғарма даромадларини шакллантиришда тиббиёт муассасаси учун ажратиладиган давлат бюджети маблағлари умумий ҳажмига нисбатан қуйидаги миқдорларда шакллантирилади:

  • туман ва шаҳарлар даражадаги барча тиббиёт муассасаларда – умумий харажатлар 10 фоизи;
  • шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати, болалар тиббиёт муассасалари, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ҳамда ижтимоий касалликларга (сил, буйрак етишмовчилиги, онкологик, руҳий, наркологик, эндокрин, мохов (лепра), юқумли, жинсий йўл билан юқтириладиган, ОИТС) ихтисослашган тиббиёт муассасаларида – умумий харажатлар 10 фоизи;
  • республика ва вилоят даражасидаги бошқа тиббиёт муассасаларида – умумий харажатлар 5 фоизи;
  • фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар (товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқи);
  • ҳисобот чораги сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно;
  • тиббиёт муассасаси балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағлар бир қисми;
  • белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар;
  • ҳомийликдан олинган маблағлар.

Харажатларни амалга ошириш учун жамғарма маблағлари қуйидаги икки йўналишга:

  • 75 фоизи барча тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларни моддий рағбатлантиришга (ишга виждонан муносабати ва кўрсатилаётган тиббий ёрдам юқори сифати учун базавий тариф ставкасига (ойлик лавозим маоши) ойлик устамалар белгилаш, моддий ёрдам ва мукофотлар тўлаш шаклида, иш ҳақидан ажратмалар билан биргаликда);
  • 25 фоизи – тиббиёт муассасаси моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга йўналтирилади.

Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантириш қуйидаги турлари қўлланилади:

  • давлат тиббиёт муассасаси юқори малакали, алоҳида натижага эришган, ҳалол ва виждонан ишлаётган тиббиёт ҳамда фармацевтика ходимларига ойлик лавозим маоши 100 фоизигача ҳамда бошқа ходимларга 75 фоизигача ойлик устамалар;
  • янги иш бошлаган салоҳиятли ёш шифокорларга 1 млн сўмгача махсус ойлик устамалар;