Владимир Путин: Россияга нисбатан камситувчи санкциялардан воз кечилиши лозим
ШҲТ саммитида иштирок этаётган Россия президенти санкциялар ечилса, ривожланаётган давлатларга маълум миқдорда минерал ўғитларни бепул беришга тайёрлигини билдирди.

Фото: Президент матбуот хизмати
“Афсуски сўнгги пайтларда айрим давлатлар, хусусан Европа иттифоқининг Россияга нисбатан мантиқсиз санкциялари давом этмоқда. Бизга нисбатан камситувчи санкциялардан воз кечилиши лозим.
Мен сўзим исботи сифатида бир мисол келтирмоқчиман. Биламизки, Россия минерал ўғитларнинг йирик экспортёри ҳисобланади. Санкциялар киритган Европа иттифоқи бу маҳсулотларга нисбатан санкцияларни бекор қилганини билдирди. Минерал ўғитлар қанчалик муҳимлигини яхши биламиз. Биз бу қарорни қўллаб-қувватлаймиз албатта. Лекин ҳужжат билан танишсак ғалати жиҳат маълум бўлмоқда – минерал ўғитларга нисбатан санкция фақат Европа иттифоқига етказиб бериш учун ечилган экан. Хўш, ривожланаётган давлатлар нима қилишсин?
Мен ШҲТ имкониятларидан фойдаланиб БМТга бу масала ечими бўйича мурожаат қилмоқчиман, бош котиб билан ҳам гаплашдим. Айни пайтда катта миқдорда маҳсулотимиз тўпланиб турибди. Агар санкциялар тўлақонли ечилса, биз ривожланаётган ва муҳтож давлатларга маълум миқдорда минерал ўғитларни бепул етказиб беришга тайёрмиз”, – дея Россия президентининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кўп қаватли "дом"ларда ҳисоблагич ўрнатмасдан газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Жамият | 08:41
-
Илон Маск давлат ишидан кетишини эълон қилди
Жаҳон | 08:20
-
Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5,3 млрд сўмлик дорилар тўхтатиб қолинди
Жамият | 08:17
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
Мавзуга оид

00:17
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди

21:14 / 28.05.2025
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?

09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти

21:34 / 27.05.2025