Австриянинг OBB темирйўл компанияси 2023 йил ёзидан NightJets – ҳашаматли юқори технологик поездларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. 

Маълумот берилишича, ушбу поездлар 8 мамлакатдаги 25та йўналишда ҳаракатланади. 

Янги поездлар еттита вагондан иборат бўлади. Купелар икки ва тўрт ўринли бўлиб, ёлғиз ўзи кетишни истайдиган йўловчиларга мўлжалланган мини-каюталар ҳам бўлади. 

Купеларда ҳожатхона ва чўмилиш хоналари жойлашган бўлиб, йўловчиларга нонушта ҳам берилади. 

Поездлар 254 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган. Уларнинг тезлиги соатига 230 километрни ташкил этади.