Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўловга қобилиятсизликни яширганлик учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади
“Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 179-6 ва 179-7-моддалар билан тўлдирилади.
179-6-моддага кўра, юридик шахс мансабдор шахси ёки муассиси (иштирокчиси) ёхуд юридик шахс мулкдори, жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этиши, бухгалтерлик ҳисоботларини бузиб кўрсатиши ёки ўз тўловга қобилиятсизлигини бошқача тарзда қасддан яшириши кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса – юридик шахс мансабдор шахси ёки муассиси (иштирокчиси) ёхуд юридик шахс мулкдори, жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорларга базавий ҳисоблаш миқдори 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
179-7-моддага кўра, сохта тўловга қобилиятсизлик, яъни юридик шахс мансабдор шахси ёки муассиси (иштирокчиси) ёхуд юридик шахс мулкдори, жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ўз мажбуриятларини иқтисодий жиҳатдан бажара олиши ҳақида била туриб, пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантириш ва (ёки) солиқ ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажара олмаслиги тўғрисида эълон бериши кредиторларга зарар етказилишига сабаб бўлса — юридик шахс мансабдор шахси ёки муассиси (иштирокчиси) ёхуд юридик шахс мулкдори, жисмоний шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорлар базавий ҳисоблаш миқдори 50 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Фуқаролик кодекси 26-1-модда билан тўлдирилади. Унга кўра, жисмоний шахс, пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда йиғимлар бўйича ўз мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажаришга қодир бўлмаганда, у суд томонидан тўловга қобилиятсиз деб топилиши мумкин. Жисмоний шахсни тўловга қобилиятсиз деб топиш асослари, тартиби ва оқибатлари қонунчиликда белгиланади.
Меҳнат кодекси 98-1-модда билан тўлдирилади. Унга кўра, қарздор активлари ўрни алмаштирилаётганда бу ҳақда қарор қабул қилингунига қадар амалда бўлган барча меҳнат шартномалари, иш берувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлари янги ташкил этилаётган акциядорлик жамиятига ёки акциядорлик жамиятларига ўтказилган ҳолда, ўз кучини сақлаб қолади.
Кодекс 106-1-модда билан ҳам тўлдирилади. Ташқи бошқарув ёки тугатишга доир иш юритиш тартиб-таомили жорий этилганда суд бошқарувчиси томонидан корхона раҳбари билан меҳнат шартномаси бекор қилинади. Суд бошқарувчиси корхона раҳбари билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки уни бошқа ишга ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради.
Мавзуга оид
11:19 / 20.05.2026
Метрода юрганда масофадан келиб чиқиб тўлов қилиш тизимига ўтилади
18:15 / 05.05.2026
Ўзбекистонда Visa-картани қаерда ва қандай очиш мумкин?
10:47 / 24.12.2025
Тошкент метросида янги тажриба: тўлов — кафтдаги “томир изи” билан
11:22 / 11.12.2025