“Ўзбекнинг бағрикенглигини чиндан ҳис қилдим”. Ўзбекистон ШҲТ саммитида қатнашган хорижлик мухбирлар нигоҳида
Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТнинг 22-саммити муносабати билан бу қадимий шаҳарга минглаб меҳмонлар, юзлаб мухбирлар келишди. Kun.uz мухбири уларнинг ташкилотчилик, хусусан ўзбек ошхонаси ҳақида фикрлари билан қизиқди.
Муртазо Саланги, покистонлик журналист:
– Ўзбекистоннинг, бу ерда яшовчиларнинг меҳмондўстлигига шахсан гувоҳ бўлдим. Ташкилотчилик ҳам кўнгилдагидек, бемалол ишлашимиз учун барча имкониятлар яратилган. Тақдим этилган таомларга келсак, мен ўзим Исломободдаги ўзбек ошхонасига мунтазам бориб тураман. Ҳа, ҳайрон бўлманг, бизда ҳам ўзбек ошхоналари бор ва уларнинг таомлари жуда мазали.
Лекин Ўзбекистондаги егуликлар мазаси ҳақида алоҳида тўхталмоқчиман – улар жуда тотли! Мамлакатингиз туризм салоҳияти ривожида бу жиҳат алоҳида ўрин тутишига ишонаман.
Козим Ҳусайн, Эрон телерадиокомпанияси мухбири:
– Эронда Ўзбекистонни яхши билишади, ўйлайманки ўзбекистонликлар Эрон ҳақида ҳам етарли тасаввурга эга. Ўзбеклар меҳмондўстлиги аъло даражада, таомлар эса биз ўйлагандан ҳам мазалироқ экан. Маҳаллий таомлардан палов жуда ёқди. Бизнинг таомларимизда ўхшашликлар ҳам бисёр.
Бизни кутиб олган ва ҳамроҳ бўлган мезбонлар ниҳоятда одамохун эканлар. Танимаган ҳамкасбларимиз ҳам келиб меҳмондорчиликларга таклиф қилганларида ўзбек бағрикенглигини чиндан ҳис қилдим. Ҳаммаси учун раҳмат!
Глеб Иванов, “Аргументи и факти” нашри мухбири, Россия:
– Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Бунга қадар кўп давлатларда, жумладан Япония, Аргентинада бўлганман. Аммо меҳмондўстликда, мусофирга хайрихоҳликда сизлардан ҳам ўрганишга арзийдиган жиҳатлар кўп экан. Мени Ўзбекистонда газетамизни мунтазам ўқиб борадиган, сайтимизни кузатадиган мухлислар кўплиги қувонтирди.
Чарос Акбарова, ташкилотчи:
– ШҲТ тадбирига узоқ ва жиддий тайёргарлик кўрдик. Меҳмонлар, хусусан 600 нафардан ортиқ ОАВ вакилларига хизмат кўрсатиш учун асосан Тошкентдан ходимлар жалб қилганмиз. Бундан ташқари, самарқандлик ҳамкасбларимиз ҳам бизга яқиндан ёрдам беришяпти.
Таомларимиз тўлиқ ҳалол, бу жиҳатга алоҳида эътибор берилган. Шу билан бирга, турли давлатлар аҳолисининг ўзига анъаналаридан келиб чиқиб ҳам тайёргарлик кўрдик. Масалан, ҳиндистонлик меҳмонларнинг аксарияти гўшт емасликлари, таомлари нисбатан аччиқ бўлишини ҳисобга олиб, уларга алоҳида таомлар тайёрладик.
Меҳмонларга меваларимиз, ширинликларимиз, таомларимиздан ошимиз жуда манзур бўлмоқда. Таомлар “Буюк Ипак йўли” туризм марказининг ўзидаги ошхоналарда етакчи ошпазлар томонидан тайёрланмоқда ва идишларда матбуот марказларига олиб келиняпти. Ўйлайманки, меҳмонларимизга лозим даражада хизмат кўрсата оляпмиз.
Аброр Зоҳидов, Самарқанд.
Тавсия этамиз
Ғарб Исроил Эронга зарба беришидан хавотирда. Бу ҳақда нималар маълум ва оқибатлар қандай бўлиши мумкин?
Жаҳон | 21:01 / 12.06.2025
Қизалоққа қарши армия: Грета Тунберг Ғазога етиб боролмади
Жаҳон | 17:45 / 11.06.2025
Сўм 2 ҳафтада 2 фоизга мустаҳкамланди. Қандай қилиб?
Иқтисодиёт | 18:57 / 10.06.2025
Июнда об-ҳаво нисбатан салқин бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 16:47 / 10.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади
Ўзбекистон | 11:42
-
«АҚШ энг кучли ҳарбий ускуналарни ишлаб чиқаради ва Исроилда улар жуда кўп» – Трамп Эронга таҳдид қилди
Жаҳон | 11:39
-
ЖССТ Судандаги болалар учун очарчилик таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон | 11:21
-
Рекорд янгиланди: авторақам 1,6 млрд сўмга сотилди
Ўзбекистон | 11:15
Мавзуга оид

11:42
Тошкент, Жиззах ва Самарқандда углерод хомашёсини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

22:03 / 11.06.2025
Самарқанд вилоятида икки ишчи ток уриши оқибатида вафот этди

16:58 / 09.06.2025
Самарқанддаги Тиллакори мадрасаси реставрация қилинади

13:42 / 07.06.2025