15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити учун 2 йил давомида “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази қурилди. Унинг қоқ ўртасида қад ростлаган Конгресс марказда ШҲТ саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтди.

Фото: Kun.uz
Фото: Kun.uz

Эшкак эшиш канали соҳилида 200 гектардан ошиқ майдонда 2 та беш юлдузли, 2 та тўрт юлдузли ва 4 та бутик-ҳотеллар барпо этилди.

Энг йирик 5 юлдузли меҳмонхона – «Silk Road by Minyoun»да Хитой делегацияси жойлашди. 21 қаватли меҳмонхонада 241 та хона мавжуд, уларнинг 2 таси президент апартаменти, 24 таси люкс, яна 24 таси ярим люкс хона ҳисобланади.

Booking.com маълумотларига кўра, бу меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 2,3 миллион сўмдан 29 миллион сўмгача туради.

Фото: Kun.uz
Фото: Booking.com
Фото: Booking.com

Россия президенти Владимир Путин бошчилигидаги делегация ҳам туристик марказдаги яна бир 5 юлдузли меҳмонхона – «Samarkand Regency Amir Temur»да жойлашди. Бу меҳмонхона «қўшнисидан» бироз пастроқ – 20 қаватли бўлиб, унда 232 та хона мавжуд. Уларнинг 2 таси президент апартаменти, 24 таси люкс хона ҳисобланади.

Booking.com маълумотларига кўра, ушбу меҳмонхонада 1 кишининг 1 кунлик қолиш нархи 2,5 миллион сўмдан 10,1 миллион сўмгача туради. («Samarkand Regency Amir Temur»даги президент апартаментларининг нархлари эълон қилинмаган).

Фото: Kun.uz